Вазифа бажарилмади, "Динамо" Суперлигадан тушиб кетди. Тачмурод Агамуродов бунга нима дейди?

“Насаф” – “Динамо” (1:2) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Тачмурод Агамуродов журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун томошабинларга ёқадиган шиддатли ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларга раҳмат, футболчиларимиз майдонда бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Биз ўз вазифамизни жуда яхши тушуниб тургандик ва жамоа кўрсатмаларни аниқ бажариб, керакли натижага эришди. Қаршидаги баҳс биз учун чемпионатдаги энг жавобгарлиги катта ўйин эди. Шогирдларим муҳим баҳсда ўзларини кўрсата олишди. Футболчиларимиздан миннатдорман. Афсуски, барчаси аламли тугади.

Тўғри, ҳозирда нега аввалроқ уйғонишмади, олдинроқ яхши ўйин кўрсатиш керак эди, қабилидаги гаплар янграши мумкин. Аммо, футбол шуниси билан ҳам қизиқки, аксарият футболчилар учун фаолиятидаги энг муҳим баҳс қачон бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз учун бу чемпионатдаги энг муҳим ўйинга айланганди. Афсуски, футболчиларимиз кучли клуб устидан ҳаққоний курашлар остида кечган баҳсда ҳақли ғалабага эришишганди, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Сурхон К
02/12/2019 17:09
Уйин сотиб олиб уйнаганларингдан кейинкурук пулга куйдинглар. Насаф анча пул ишлаб олгандир. Рузикулбой канчага сотилдинг.