Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Россия миллий терма жамоаси ва “Ростов” бош мураббийи Валерий Карпин https://www.championat.com сайтига берган интервьюсида Элдор Шомуродов ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

Маълумки, Валерий Карпин “Ростов” бош мурабийи сифатида 2017 -2020 йиллар давомида шу жамоада тўп тепган Элдор Шомуродовга устозлик қилган. Футболчилик даврида Европанинг нуфузли жамоаларида ўйнаган Карпин легионеримизнинг янги қирраларини очиб, уни кучли бешлик чемпионатларига лойиқ ҳужумчи сифатида тарбиялади.

large_2

Яқинда Россия миллий терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биринчи бор халқаро ўртоқлик учрашувида куч синашди. Қизиқарли ўтган ўртоқлик ўйинида дарвозаларга тўп киритилмади.

Тошкентга қилган сафари давомида Валерий Карпин шогирди Элдор Шомуродов билан алоҳида учрашиб, суҳбат қурди.

- Тошкентда Шомуродов билан норасмий учрашув ўтказдингиз. Сиз уни бир неча маротаба “қийшиқоёқ”, деб атаганингиздан кейин ҳам қандай қилиб, яхши муносабатларни сақлаб қола олдингиз?

- Бу саволни жиддий тарзда сўрамаяпсиз шекилли. Ўзаро алоқаларимиз яқин ва яхши. Шунинг учун ҳам уни "қийшиқоёқ", деб айтишга ботина оламан. Ҳаммамиз кулишамиз. “Ростов”дан кетганидан кейин Элдор билан қўнғироқлашиб, ёзишиб турдик. Бошида бу ҳолат кўп бўлди, кейинчалик камайди. Бу табиий ҳол.

- Шомуродов Италия чемпионатида ўзини қай даражада кўрсата оляпти, деб ўйлайсиз?

- Бу мавсум вазият Элдор кутганидек яхши бўлмаяпти.

- Унинг ўйинида пасайиш борми ёки жамоа тўғри келмаяптими?

- Билмайман. Мен уни ҳар куни кузатмайман. Балки, бош мураббий унинг салоҳиятини кўрмаётгандир, бошқа ўйинчиларга ишонч билдираётгандир. “Рома”да яна иккита зўр ҳужумчи бор. Очиғини айтганда, Тэмми Абрахам ва Андреа Белотти ҳам яхши форвард ҳисобланади.  Бу масала рақобатга боғлиқлигини кўриниб турибди.

4aabfa0c3ae7a35c966807dd583951d6-resize_crop_1Xquality_100Xallow_enlarge_0Xw_1200Xh_630

- Сиз футболчиларни қийшиқоёқ ёки ундан баттар  сўзлар билан аташингиз мумкин. Шомуродов билан муносабатингиз яхши экан. Ўйинчилар гапларингизни оғир олган ҳолатлар ҳам бўлганми?   

- Буни футболчилардан сўраганингиз маъқул. Улар учун жавоб бера олмайман. Табиийки, бу кимгадир ёқади, бошқасига ёқмайди. Кимдир ўзини эркин тутади, кимдир босим остида қолади.

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!