В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро турнир. Холдоров кутилмаганда мағлубиятга учради, Рўзметов қийин ғалабани қўлга киритди
Андижон шаҳрида бокс бўйича В.А.Золотарёв хотира турнири давом этмоқда. Бу галги турнир жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтади. Сабаби, Ўзбекистон терма жамоасидан ўрин олган кучли чармқўлқоп усталари ҳам мазкур турнирда иштирок этмоқда.
Ушбу турнирнинг 3-кунидан ўрин олган ярим финал жанглари бошланмоқда. Биз кечги дастурлардан ўрин олган натижаларни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. (Ғолиблар исми қорайтирилган ҳолда ёзиб борилди)
63,5 кг. Турсунов Мужибилло (Андижон) - Имомалиев Жаҳонмурод (Андижон). Жаҳонмурод Имомалиевнинг мураббийи жангни давом эттирмаслигини билдирди
63,5 кг. Тагайбайев Айдос (Тошкент вил) - Абдуллаев Руслан (Тошкент вил). Иқтидорлар жангида Руслан Абдуллаевнинг қўли баланд келди ва финалга йўл олди.
71 кг. Холдоров Иқболжон (Андижон) - Абдуллаев Хавасбек (Андижон). Иқболжон Холдоров кутилмаганда мағлубиятга учради.
71 кг. Қорабоев Мухсинбек (Андижон) - Мирзабеков Шержаҳон (Андижон). Шиддатли кечган жангда Мухсин Қорабоев зафар қучди ва финал йўлланмасини нақд қилди.
75 кг. Жаффаров Саиджамшид (Бухоро) - Петров Логин (Навоий). Логин Петров муносиб қаршилик кўрсатишга харакат қилди. Бироқ бугун Саиджамшид ундан устун эди ва ҳақли тарзда ғалаба қозонди.
75 кг. Абдуллаев Аълохон (Наманган) - Абдупаттаев Абдулазиз (Андижон). Супер жангнинг 3-раундида Абдулазиз Абдупаттаев жароҳат олди. Якунда очколар хисобланиб, Аълохон Абдуллаев ғалаба қозонди.
80 кг. Йўлдошев Жасур (Респ. Олимпия захиралари коллежи) - Рўзметов Дилшод (Хоразм). Дилшод Рўзметов қийин ғалабани қўлга киритди.
80 кг. Абдуллаев Шоҳжаҳон (Респ. Олимпия захиралари коллежи) - Собиров Сарварбек (Тошкент вил). Шоҳжахон Абдуллаев ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
86 кг. Эргашев Азимжон (Наманган) - Тоштемиров Жўрабек (Тошкент вил). Муросасиз жангда Жўрабек Тоштемиров ғолиб чиқди.
92 кг. Саидраҳимов Мадияр (Тошкент вил) - Тохиров Нусрат (Андижон). Мадияр Саидраҳимов ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
+92 кг. Абдуллаев Шоҳжаҳон (Андижон) - Абдумуталиев Диёрбек (ёшлар термаси). Шоҳжаҳон Абдуллаев муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Шу тариқа, ярим финал баҳслари ўз якунига етди. Эртага финалда яна матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади. SPORTS.uz дан узоқлашманг!!!
Фикрлар