Ведран Чорлука: Модрич ва Ракитич - ЖЧ-2018нинг энг яхши ярим ҳимоячилари

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Ведран Чорлука жамоадошлари Лука Модрич ҳамда Иван Ракитичларни жаҳон чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячилари деб айтди.

“Уларнинг иккаласи ҳам буюк жамоаларда ўйнашади. Ўйлайманки, бу уларнинг Хорватия терма жамоаси сафидаги йирик мусобақалардаги энг яхши иштироки бўлади.

Балким бу сўзларим мақтанчоқликка кириб қолар, чунки мен хорватман. Лекин, улар иккаласи ЖЧ-2018нинг энг яхши ярим ҳимоячилари деб ўйлайман.

Умид қиламанки, улар ҳудди шу руҳда ўйнашда давом этишади ва жамоанинг имкон қадар узоқроққа боришига ёрдам беришади”, - дейди Чорлука.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!