Вегорст Месси билан келишмовчилик ҳақида: "Жуда хафаман"
Ваут Вегорст Лионель Месси билан келишмовчилик ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, Нидерландия ҳамда Аргентина ўртасидаги беллашувда жанубий америкаликлар пенальтилар сериясида зафар қучиб, (2:2, 4:3) ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Нидерландия форварди Вегорст захирадан майдонга тушиб, 78 ҳамда асосий вақтга қўшиб берилган 11-дақиқада гол урди ва жамоасининг қўшимча вақтларда ўйнашини таъминлади.
Беллашувдан сўнг Лео интервью бераётган чоғида Ваутга: "Нимага қараб турибсан, аҳмоқ? Йўқол бу ердан", - дея ўз эътирозини билдирди.
"Ўйин сўнггида Месси билан қўл бериб кўришмоқчи бўлгандим. Сабаби, мен уни футболчи сифатида ҳурмат қиламан. Бироқ у қўлимни олишни ва мен билан гаплашишни хоҳламади.
Менинг испан тилим у қадар ҳам яхши эмас. У менга қарата қўпол сўзлар айтди ва бу ҳолат мени хафа қилди. Очиғи, жуда хафаман", - деди "Бешиктош" ҳужумчиси.
Фикрлар