Вегхорст "Бешиктош"га қайтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед"да ижара асосида тўп тепаётган Ваут Вегхорстни клуб сотиб олмасликка қарор қилди, дея хабар бермоқда "Goal" нашри. У ёзда "Бёрнли"га қайтади. Шу билан биргаликда, ҳужумчини "Бешиктош" сотиб олишни истамоқда. 

Вегхорст мавсумни Туркия чемпионатида бошлаган эди. У "Бешиктош"да ижарада ўйнаётганди. Англия грандидан келган таклифга ҳеч иккиланмай рози бўлган 30 ёшли футболчининг МЮдаги ишлари юришмади. У "қизил иблислар" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. 

"Манчестер Юнайтед" ёзда бошқа ҳужумчи ҳарид қилмоқчи. Варантлар орасида "Тоттенхэм" юлдузи Харри Кейн ҳам бор.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!