Велоспорт. Мурод Холмуродов Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Бироз аввал якунланган гуруҳ пойгаларида ҳамюртимиз Мурод Холмуродов учинчи натижани кўрсатиб, бронза медали соҳибига айланди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мос равишда Япония ва Қозоғистон вакилларига насиб этди.

Шу тариқа, мусобақа якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 6 та медаль қўлга киритди. Ольга Забелинская 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари соҳибасига айланган бўлса, Янина Кускова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Мурод Холмуродов эса мусобақани 1 та бронза билан якунлади.

Манба: МОҚ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар