Велоспорт. Осиё чемпионатини 14 та медаль билан якунладик!

Таиландда велотрек бўйича Осиё кубоги ўз якунига етди. Унинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалга сазовор бўлди.

Олтин:
Дмитрий Бочаров – очко учун гуруҳ пойгаси

Кумуш:
Янина Кускова – очко учун гуруҳ пойгаси
Нафосат Козиева – чиқариб юбориш пойгаси

Бронза:
Маргарита Мисюрина – очко учун гуруҳ пойгаси
Маргарита Мисюрина – чиқариб юбориш пойгаси
Даниил Евдокимов – чиқариб юбориш пойгаси
Нафосат Козиева – скретч

Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 14 та медаль билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!