Велоспорт. Осиё чемпионатининг олтин ва кумуш медаллари вакилларимизга насиб этди

Таиландда велотрек бўйича Осиё кубоги давом этмоқда. Унда терма жамоамиз вакиллари қўлга киритган медаллар сони 7 тага етди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, бугун ортда қолган баҳслар якунида Янина Кускова таъқиб пойгаси дастурида олтин, Маргарита Мисюрина эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Бунгача жамоамиз мусобақа доирасида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган эди. Эртага мусобақа доирасида яна бир қатор йўналишларда пойгалар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!