Велоспортчиларимиз Таиландда шоҳсупага кўтарилди

Таиланд давлатининг Супхан Бури шаҳри велотрек бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Мазкур Осиё Кубогида иштирок этиш учун жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2 нафар мураббий ва 5 нафар спортчиси ҳамда 1 нафар Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вакилидан Супхан Бури шаҳрига жўнаб кетган эди.

Осиё Кубогининг илк куни спортчиларимиз учун муваффақиятли бошланди. Ўсмирлар ўртасида кечган бахсларда спортчимиз Бехзод Рахимбоев ва аёллар ўртасида Байметова Рената 1 тадан бронза медалларни қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида эса Янина Кускова иккита бронза медалига сазовор бўлди.  Шу тариқа мусобақанинг илк куни Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!