Велоспортчимиз Мурод Холмуродов Осиё кубогида совриндор бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги ўтказилмоқда. Мусобақада юртимиз шарафини Осиё ўйинлари совриндори Мурод Холмуродов ҳимоя қилмоқда. Қувонарлиси, ҳамюртимиз баҳсларда учинчи натижани қайд этди ва бронза медали соҳибига айланди.

Қайд этиш лозимки, мавсум Холмуродов учун муваффақиятли кечмоқда. Ҳамюртимиз февраль ойида Малайзияда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўриндан жой олганди. Индонезиядаги Осиё ўйинларида эса у кумуш медалга сазовор бўлди. Мана энди у Осиё кубогида муваффақиятли одимлашни давом эттириб, учинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!