Венгер "Бавария"нинг режаларига кирмайди
"Бавария" клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига 70 ёшли Арсен Венгерни таклиф қилмоқчи эмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.
“Венгер кеча Карлу-Хайнцу Руммениггега қўнғироқ қилди ва “Бавария”да ишлаш истаги борлигини айтди.
“Бавария” Венгернинг “Арсенал”даги мураббийлик фаолиятини юқори қадрлайди, аммо у номзодлар орасига кирмайди”, - дея хабар берди манбаа.
Маълумотларга қараганда раҳбарият мавсум охиригача Ханс-Дитер Фликни бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида олиб қолмоқчи ва ёзда Томас Тухель (ПСЖ) ёки Эрик тен Хагдан (“Аякс”) бирини таклиф қилмоқчи.
Фикрлар