Венгер: “Бёрнли” нимага шунча кўп очко тўплаганини энди тушундим
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер-Лигаси 13-туридан ўрин олган “Бёрнли”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда биз ўз ўйинимизни топа олмадик. “Бёрнли” бизга ўйнаш имконини бермади. Иккинчи бўлимда хотиржамликни сақлаш, хато қилмаслик ва гол киритишни ўз олдимизга мақсад қилган эдик.

Менимча, томонлар пенальти 100 % эканлигини кўришди. Нима учун “Бёрнли” ҳимоячиси фол ишлатди буни билмайман, лекин шу вазиятни қайта кўриб чиққан бўлар эдим.

“Бёрнли”га қарши ўйнар экансан, уларда нима сабабдан 22 очко бор эканлигини тушуниб етдим. Мавсум бошидан буён бу жамоа ўз дарвозасидан бор-йўғи иккита тўп олиб чиққан эди холос. Улар жуда ажойиб   ҳимояланишади ва узун паслари ҳам жуда ҳам кўриниш олади”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.