Венгер Окслейд-Чемберленни қўйиб юбормоқчи эмас
Ads

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Лондоннинг “Арсенал” клуби устози Арсен Венгер шартномаси якунига етаётганига қарамай жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланган Алекс Окслейд-Чемберленни олиб қолишни режалаштирмоқда.

“Албатта, у биз билан қолади. Нега дейсизми? Чунки, мен бу каби тез ўсиб бораётган футболчиларни жуда қадрлайман.

Эътибор беринг, у сўнгги йилларда қандай ўсишга эришди. Умид қиламанки у биз билан яна узоқ йиллар бирга қолади.

Ишонаманки ҳар қандай клуб бундай футболчини ўз сафида кўришни истайди ва биз ҳам бу брада курашишимиз керак”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Англия терма жамоаси аъзосига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.