Венгер Ўзилни “Манчестер Сити”га қарши ўйин учун асрамоқчи
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Месут Ўзилга дам олиш имконини беришга қарор қилди. Франциялик мутахассис Англия Лига кубоги финалида “Манчестер Сити” билан ўйинда Ўзилнинг хизматларидан фойдаланишга қарор қилди.

Daily Mail хаабарига кўра, германиялик футболчи Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида “Эстерсунд”га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, “Арсенал” – “Эстерсунд” ўйини эртага, “Арсенал” – “Манчестер Сити” учрашуви эса 25 феврал санасида бўлиб ўтади.