Венгер: Педро? Буни билмадим
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия Суперкубоги учун “Челси”га қарши(1:1,  пенальтилар сериясида 4:1) кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Педрони ҳақли равишда четлатишди ёки йўқ, буниси менга қоронғу. Аммо шу даврда биз майдонда устунликка эга эди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, бизда бироз муаммолар юзага келди. Бироқ сўнг устунликни ўз томонимизга оғдира олдик. “Челси” дарвозаси олдида мунтазам хавфли вазиятлар яратдик.

Премьер-Лигадаги ҳар бир ўйин – бу жангдир. Бугунги ўйин ҳам шулар жумласидан. Мухлисларимизни хушнуд эта олганимизден жуда ҳам хурсандман. Ўйин қийин ўтди. Бироқ биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик.

Мухлислардан бизни қайғули кунларда ҳам, бахтиёр кунларда ҳам қўллаб-қувватлашини сўраган бўлар эдим”, – деб фикрига якун ясади франциялик мутахассис.