Венгер: Санти учун афсусдаман
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Санти Касорланинг яна бир жарроҳлик амалиётига мухтож эканлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Ўйлашимча, бу куннинг энг ёмон хабаридир. Мен Сантига чиндилдан ачинаман, биз бу футболчи билан фахрланамиз ва уни яхши курамиз. Шуни айтишим керакки, унинг футболга бўлган севгиси шунчалик баланд. У хар кунги машғулотларга хурсанд бўлиб келар эди.

Хозир учрашувларда у бизга ёрдам беролмаслиги, биз учун катта зарба. Умид қиламанки, Кассорла январь ойида бутунлай соғайиб кетади. Унга операция ёрдам берадими йўқ, менга маълум эмас, бу борада доктор билан гаплашиб олишимиз керак, - дейди Венгер goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 32 ёшли ярим ҳимоячи 2016 йилнинг октябрь ойидан бери майдонга чиқмаяпти.