Венгер ва Гвардиоланинг фарқи нимада?
Ads

Англиянинг “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари собиқ футболчиси, ҳозирда Италиянинг “Беневенто” клуби ҳимоячиси Бакари Санья Арсен Венгер ва Хосеп Гвардиолаларнинг фарқлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Улар жуда ҳам турли хил. Гвардиола кўп вақтини тактикага бағишлайди. Менга унинг машғулотлари ёқади. Ундан жуда кўп нарса ўрганганман. Баъзида у худди шахмат ўйнаётгандек туйилар эди.Чунки, футболчиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатлари ҳисобланган эди.

Венгер учун эса техник кўрсаткичлар муҳим. У машғулотларда жуда кўп тажрибалар ўтказади. Бу борада уни ҳақиқий устоз дея оламан”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди La Gazzetta dello Sport

Маълумот учун, Санья “Арсенал”да 2007-2014 йилларда, 2014-2017 йилларда эса “Манчестер Сити” сафида тўп тепган.