Венгер яна мураббийликка қайтиши мумкин
"Арсенал" клуби собиқ устози Арсен Венгер яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 70 ёшли франциялик мутахассисга кўплаб жамоалардан таклифлар тушмоқда. Лекин, у ҳозирча ушбу таклифларнинг ҳеч бирига розилик билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Венгер 2019 йилнинг ноябридан буён ФИФАда футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.
Фикрлар