Венгерга иш топилди

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ёзда ишсиз қолмайдиган бўлди.

Гап шундаки, франциялик мутахассис ЖЧ-2018 вақтида beIn Sports телеканалида эксперт сифатида иш олиб боради. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 69  ёшли Венгер ўтган ҳафта “Арсенал”даги 22 йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар