Венгернинг қарори Санчесни ҳафа қилди
Ads

Хабарингиз бор кеча премьер-лиганинг 21-турида "Суонси" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Учрашув кутилганидек "тўпчилар"нинг тўлиқ устунлигида ўтди ва якунда улар 0:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг 79-дақиқасида Арсен Венгер  жамоанинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчесни заҳирага олди. Бу ҳолат эса Санчесга ёқмади ва у норози кайфиятда майдонни тарк этди. Эътиборлиси Алексиснинг норозилиги заҳира ўриндиғида ҳам давом этди.

Аввалроқ Санчеснинг хизматларига ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.