Венгрия бош мураббийи Англиянинг йирик мағлубиятидан сўнг нималар деди?

Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган Англия - Венгрия учрашувида кутилмаганда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу баҳсдан сўнг венгрияликлар бош мураббийи Марко Росси ўз фикрини билдириб ўтди. 

"Вафот этганимдан сўнг Венгрия стадионларида мени бир дақиқалик сукут билан хотирлашади, деб умид қиламан. Ахир биз Германия билан дуранг ўйнадик, инглизларга қарши 2 ўйинда ҳам ғалаба қозондик. 

Менимча, ҳозирги кунда буни ҳар бир венгер ҳақиқат деб қабул қилиши қийин, буни тушунаман. Аммо бу ўнгимизда содир бўлди. 

Шундай экан, мен шундай эҳтиромга лойиқ иш қила олдим, деб ҳисоблайман (кулади). Ҳозирги Англияни бу ҳисобда мағлуб этганимизни ҳали ҳам тасаввур қилиш оғир кечмоқда", - деди мутахассис. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!