Венгрия устози: Еврода зафар қучиш учун Германияга ҳакамлар ёрдами керак эмас
Марко Росси Германияга қарши учрашувдаги ҳакамликни танқид қилди.
"Евро-2024" гуруҳ босқичининг 2-турида Венгрия 0:2 ҳисобида немисларга мағлуб бўлди. Беллашувни Денни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Венгрия терма жамоасининг мураббийи сўзларига кўра, Германия 22-дақиқада қоидани бузган ҳолда илк голини урган.
"Фаолиятим давомида ҳеч қачон нолимаганман, баҳона ҳам қилмаганман. Бироқ бугун ҳакам нима қилганин кўрдик.
У Орбанга нисбатан ишлатилган қоида бузарлик учун муносабат билдирмади. Бироқ Андрих билан худди шундай қўполлик учун ҳуштак чалинди. Икки томонлар учун алоҳида стандартлар эмас, умумий қоидалар керак. Германия барибир ғалаба қозонарди, аммо ҳакам майдонда энг ёмони бўлди.
Германия Евро фаворити бўлиши мумкин. Бироқ уларга турнирда зафар қучиш учун ҳакамларнинг ёрдами керак эмас. Кўрамиз, айтайлик, Германия Францияга қарши ўйнаганда худди шундай вазият фоль деб баҳоланармикан?, - деди Росси.
Фикрлар