Вератти: ПСЖ бунданда яхшироқ ўйнаши мумкин
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти кеча бўлиб ўтган “Андерлехт”га (4:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ПСЖ ўйиннинг илк дақиқаларидаё гол уришни уддалади, бироқ шундан сўнг рақибларда ҳам ҳисобни тенгалштиришлари учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас, бироқ, бугунги натижадан қониқдик.

ПСЖ янада яхшироқ ўйнай олади. Чунки, таркибимизда вазиятни ўзгартириб юбора оладиган маҳоратли футболчилар йиғилишган”, - дейди италиялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.