"Вердер" - "Боруссия" Дортмунд: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган "Вердер" - "Боруссия" Дортмунд бахси сайтимиз орқали сизга онлайн матнли тарзда тақдим этилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради. Учрашувдаги воқеалардан хабардор бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туришингиз тавсия этилади.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Боруссия" Дортмунд сафарда иродали ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+2'
Яқиндагина майдонга тушган Романо Шмид қўпол подкат амалга ошириб сариқ карточка ишлаб олди.
- 90'
Учрашувга жами тўхталишлар учун 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. Сунгги дақиқалар анча қизғин курашларга бой ўтмоқда.
- 87'
Ник Вольтмейд қўполлиги учун чариқ карточка билан жазоланди.
- 86'
Бременликлар сафида сўнгги ўзгаришлар амалга оширилди: Топрак ва Мбом ўрнига Агу ва Шмид ўйинга қўшилди.
- 85'
Дортмундликларнинг вақтинчалик мураббийи навбатдаги ўзгаришларни ҳам амалга оширмоқда: Ҳуммелс ва Морей ўрнига Загаду ва Пишек ўйинга қўшилди.
- 82'
"Вердер" жавоб қайтариш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.
- 80'
"Асалари"лар сафида яна бир ўзгариш: Юсуф Мукоко майдонни тар этди, ўрнига Эмре Жан ўйинга қўшилди.
- 79'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Дастлаб пенальтидан фойдалана олмаган Ройс қайтган тўпга биринчи бўлиб чиқиб борди ва гол уришга муваффақ бўлди! Ҳисоб 1-2! Дортмундликлар қайтди!
- 77'
Павленко "Боруссия" Дортмунд футболчиси Загадуга нисбатан ўз жарима майдони ичида қоида бузилишини намойиш этди, ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди!
- 76'
Жейдон Санчо яна бир муваффақиятсиз бурчак зарбасини ижро этмоқда.
- 74'
"Боруссия" Дортмунд сафида ҳам ўзгариш амалга оширилди: Беллингхем ўрнига ўйинга Юлиан Брандт қўшилди.
- 74'
"Вердер" сафида яна бир ўзгариш: Юя Осако ўрнига Патрик Эррас ўйинга қўшилди.
- 73'
Марко Ройс тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олиб, зарба позициясига чиқиб олди. Зарба кучли ва аниқ бўлди, дарвозабон тўпни қўлларининг учи билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди.
- 69'
Геррейронинг жарима зарбасини Павленко қийинчилик билан бўлса-да, бартараф этди.
- 67'
Ажойиб пас, Беллингхем уни ўзига етиб келишини кутиб турган жойида ҳимоячилар уни тўпсиз қолдиришди.
- 65'
"Вердер" Бремен сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Сарджент ва Мовальд ўрнига Битенкур ва Вольтмейд майдонга тушди.
- 63'
"Вердер"нинг бурчак зарбасини Аугустинссон яна бир бор боши билан дарвозага тўғирлади. Аниқлик етишмаяпти.
- 61'
"Вердер" футболчиси Аугустинссоннинг бош билан берган зарбаси Бюрки қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Тўп "Боруссия"га қайтди.
- 60'
Аксель Вицельнинг қўпол қоидабузарлиги учун ҳакам Роберт Шредер сариқ карточка кўрсатди.
- 58'
Жейдон Санчонинг голи офсайд сабабли бекор қилинди. Футболчининг ўзи эса бундан ҳайратда.
- 56'
Рафаэль Геррейро жарима майдони ташқарисидан туриб кучли зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ унинг зарбасини ҳимоячилар блоклади.
- 54'
Мезбонлар футболчиси Кристиан Гросс ҳакамга қўполлик қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 53'
"Вердер" футболчиси Гебре Селасси пенальти нуқтасидан туриб бош билан дарвозага тўпни йўналтирди, Бюрки тўпни ушлаб қолди.
- 51'
Юсуф Мукоко рақиб жарима майдони ичига ажойиб тарзда кириб борди ва кучли зарба беришга муваффақ бўлди, зарба эса дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди!!!
- 49'
Жуд Беллингхем ўзини босиб олиши зарур. Унинг ишлатган фоли жуда катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин эди, бироқ ҳакам барчасини олдини олди. Жарима зарбаси.
- 48'
Рафаэль Геррейро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Лайнсмен байроғини кўтарди.
- 47'
Кевин Мовальд бурчак тўпини тезлик билан амалга оширди, бироқ унинг уринишлари бесамар кетди. "Боруссия" яхши ҳимояланди.
- 46'
2-таймга старт берилди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
1-тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1-1!
- 45'
"Вердер" бурчак тўпи тепди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 44'
Роман Бюркидан суперсейв! Людвиг Аугустинссоннинг жарима майдони ташқарисидан туриб ўнг бурчакка берган зарбаси кипер томонидан моҳирона қайтарилди! Браво!
- 43'
"Боруссия" Дортмунд бурчак зарбасидан натижа чиқара олмади. "Вердер" футболчилари қарши ҳужумга ўтиб кетди.
- 42'
Мануэль Аканжи жарима зарбасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ ноаниқ.
- 41'
Майдоннинг ўнг тарафида узоқ муддат давомида тўп учун кураш кечди, ҳакам эса ҳуштагини чалди. Ўйин қоидаси бузилди.
- 35'
Марко Ройс ҳужумда ишлатган қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 31'
Жованни Рейна бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироз ноаниқ.
- 30'
Жейдон Санчо бурчак зарбасини ижро этади.
- 29'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Эггештайннинг супер узатмасини қабул қилган Кевин Мовальд дарвозанинг пастги бурчагига тўпни михлаб қўйди! 1-1!
- 27'
Устунлик икки жамоада ҳам эмас. Рақиблар бирин-кетин кучини намойиш этишмоқда.
- 24'
Жованни Рейна қоидани қўпол тарзда бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 24'
"Боруссия" Дортмунд бурчак тўпи тепишга муваффақ бўлди. Бироқ муваффақиятсиз.
- 20'
"Вердер" ҳам рақибидан қолишмаган ҳолда ўйинни ўтказмоқда. Тўп назорати 51-49!
- 19'
"Асаларилар" қисқа паслар билан ўйин темпини назорат қилмоқда.
- 17'
Жованни Рейна қанотдан жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб беришга ҳаракат қилди, бироқ тўп тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. Иржи Павленко позиция танлашда адашмади.
- 15'
Голдан сўнг дортмундликлар ақлли ўйин намойиш этиши эвазига тўпни бирмунча назорат қилмоқда.
- 12'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб очилди! Керакли жойда, керакли пайтда пайдо бўлиб, тўпни қабул қилган Рафаэль Геррейро дарвозанинг қоқ ўртасига тўпни жойлаб қўйди! 0-1!
- 12'
Жейдон Санчо тўп билан ажойиб тарзда ўйнади ва қанотдан туриб тўпни ичкарига узатишга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар эса унинг зарбасини блоклади.
- 10'
Бременликлар бурчак тўпидан хавфли ҳужум юзага келтиришди, бироқ дортмундликлар уни бир амаллаб бартараф этиб, қарши ҳужумга ўтиб кетишди.
- 8'
Жул Беллингхем хавфли ўйин намойиш этди ва ҳакам жарима белгилади.
- 7'
Мезбонлар футболчиси Юя Осако қўпол фол ишлатди, буни кўрган ҳакам ҳуштагини чалиб, жарима тўпи белгилади.
- 5'
Юссуф Мукоко зарба беришда бир неча сантиметрларга адашди: унинг берган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди! "Вердер" футболчилари тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беришади.
- 2'
"Вердер" дарвозабони Павленко кучли узатмаси билан жамоадошларини ҳужумга чиқариб юборди, бироқ "Боруссия" кипери Роман Бюрки тўпга биринчи чиқиб келиб, вазиятни бартараф қилди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда, Бундеслига мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 12-тури, "Вердер" - "Боруссия" Дортмунд бахсини сайтимиз орқали матнли тарзда томоша кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар