Вернер фаолиятини Манчестерда давом эттириши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ўз таркибига марказий ҳужумчи қўшиб олишга уриняпти. Клубни қишда Антони Марсьяль тарк этиши кутилмоқда. Унинг ўрнига страйкер керак. 

"Sky Sports" нашри хабар беришича, "қизил иблислар" "Лейпциг" футболчиси Тимо Вернерга қизиқиш билдиряпти, лекин музокаралар бошлангани йўқ. Аввалроқ, германиялик ҳужумчини "Реал"га ўтиши борасида миш-мишлар чиққанди. Манба бундай турдаги маълумотларни инкор қилмоқда. 

Вернерга бир нечта таклифлар келишига қарамай у ёзгача ўз жамоасида қолиши мумкин. Аммо у клубдан бироз норози бўлмоқда. 27 ёшли страйкер ушбу мавсум "Лейпциг" таркибида 13 та ўйинда майдонга туширилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!