Вернер: "Тухелнинг катта хатоси Лукакуни сотиб олгани"
"Лейпциг" футболчиси Тимо Вернер "Челси"даги даврини эслади. У Томас Тухелнинг хатоси нимада эканлиги айтди.
"Мен деярли ҳар битта ўйинда майдонга тушиб, Чемпионлар лигасида зафар қучганимдан кейин, Тухел Лукакудек ҳужумчини олдимга қўйди. Ушбу трансфер ҳам жуда қимматга тушди. Ромелуга катта пуллар сарфланганидан кейин у мен билан ўйнашга мажбур бўлди. Ўшанда ўзимни ҳўрлангандек ҳис қилдим", - деди Вернер.
Тимо мавсум бошида собиқ клубига қайтиб келди. У "Лейпциг" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.
Фикрлар