"Верона" Шомуродов жамоадошини қўлга киритмоқчи
"Женоа" ярим ҳимоячиси Стефано Стураро қишки трансфер ойнаси вақтида "Верона"га кўчиб ўтиши мумкин.
Қайд этилишича, вероналиклар бош мураббийи Иван Юрич италиялик футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. 27 ёшли футболчининг ўзи ҳам собиқ устози билан қайта ишлаш имкониятларини кўриб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик мутахассис 2016/18 йиллар мобайнида "Женоа"ни бошқарган ва 2018 йилда Стурарони генуяликлар таркибига қайтишида муҳим рол ўйнаган.
Жорий мавсумда италиялик футболчи "Женоа" сафида барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритди.
Фикрлар