Верратти: Неймарсиз ПСЖ ҳудди Мессисиз

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти бразилиялик жамоадоши Неймар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Неймарсиз ПСЖ, ҳудди Мессисиз “Барселона” кабидир. Бу каби футболчилар жамоанинг 30% кучи дегани. Унинг жамоамизда ўйнаётгани бу бизнинг омадимиздир. Клуб у учун шунча пул тўлаган экинми, демак у бунга лойиқ”, - дейди италиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган ёз Неймар учун “Барселона”га нақд 222 млн евро тўлаган эди.