Верратти ПСЖда қолиши мумкин

CHERY AUTO

Ярим ҳимоячи Марко Верратти келаси мавсумда ПСЖда қолиши мумкин. Бу ҳақда "Lequipe" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Луис Энрике италиялик футболчининг сотилишига қарши. У Верраттини асосий ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Маркога Саудия Арабистони чемпионати клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Италиялик футболчини “Ал-Аҳли” ва “Ал-Ҳилол” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

30 ёшли ярим ҳимоячи парижликлар жамоасида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда, унинг шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. "Transfermarkt" портали уни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!