Верратти ПСЖдан кетишга қарор қилди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли италиялик футболчи жамоанинг янги бош мураббийи Томас Тухель билан тортишиб қолган. Аниқроғи, немис мутахассиси Верраттидан озишни талаб қилган.

Маълумотларга қараганда Верраттига «Реал», «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ювентус» клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.