Верратти яна Европага қайтмоқчи. У ўз хизматларини гранд клубга таклиф қилди
Қатарнинг "Ал-Араби" клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти Европага қайтишни истамоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг сентябрида италиялик футболчи жамоанинг янги устози Луис Энрикенинг режаларига тўғри келмагани учун клубдан кетган ва Қатар жамоасига кўчиб ўтган эди.
Ҳозирда 31 ёшли футболчи яна Европага қайтиш ҳақида ўйламоқда. Манбага кўра, ярим ҳимоячи "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилган. Ўз навбатида Каталония гранди ҳам айни дамда ярим ҳимоячи позициясида тажрибали футболчиларни таркибга жалб этиш ҳақида бош қотирмоқда.
Марко Верратти “Ал-Араби” сафида Қатар чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали унинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар