"Вест Бромвич"ни мағлуб этган "Астон Вилла" АПЛга чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди

Кеча Англияда АПЛга чиқиш йўлланмаси учун плей-оффнинг ярим финалидан ўрин олган "Астон Вилла" ҳамда "Вест Бромвич" жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, дастлабки ўйинда “Астон Вилла” 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Жавоб ўйинида эса 1:0 ҳисобида “Вест Бромвич”нинг қўли баланд келди. Икки ўйин натижасига кўра 2:2 натижаси қайд этилгач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда 4:3 ҳисобида “Астон Вилла”нинг қўли баланд келди.

Шу тариқа “Астон Вилла” АПЛга чиқиш учун плей-оффнинг финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Вест Бромвич" - "Астон Вилла" 1:0, пенальтилар бўйича - 3:4

Гол: Доусон, 29 - 1:0

"Вест Бромвич": Джонстон, Гиббс, Хегази, Бартли, Холгейт, Филлипс (Харпер, 75), Юхансен (Моррисон, 71), Мерфи (Адарабиойо, 82), Брант, Доусон, Родригес (Леко, 93).

"Астон Вилла": Стир, Туанзебе (Единак, 120), Тэйлор, Мингз, Аль-Мухаммади (Дэвис, 114), Хурихэйн, Макгинн, Эль-Гази (Коджиа, 101), Грилиш, Грин (Адома, 75), Абрахам.

Огоҳлантиришлар: Мингз (16), Юхансен (58), Брант (66), Тэйлор (74), Моррисон (97).

Четлатиш: Брант (80).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!