Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер яна жароҳат олди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли англиялик футболчи энди камида 5 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. Хатто, у жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтиз лозимки, Уилшер мавсум бошида худди шу жароҳат билан 1,5 ой даволанган эди.

Маълумот учун, Жек Уилшер жорий мавсум “болғачилар” сафида бор йўғи 5та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган эди.