Вьетнамдаги ўзига хос турнирда ўзбекистонлик икки боксчи рингга кўтарилади (Видео)

Жанубий кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси мижози Равшанбек Шерматов ҳамда Абдулазиз Нажмиддинов 20 март куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ярим профессионал йўналишдаги “TRIGGER boxing” шоу турнирида иштирок этади.

Айни вақтда ўша ерда машғулотлар олиб бораётган ҳар икки ҳамюртимизнинг мураббийи Бобур Нажмиддиновнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу жанглар тўрт раунддан иборат бўлади ва рақиблар ҳам маълум бўлиб улгурган. Унга кўра, Абдулазиз Нажмиддиновнинг рақиби вьетнамлик Лам Де Пат бўлса, Равшанбек Шерматов ҳам мезбонлар вакили, ўз вақтида WBA Asia камарини қўлга киритган Трен Ван Тао билан тўқнаш келади.

 Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!