Вейналдум Франциядан учралган шармандали мағлубиятни изоҳлади
Ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум Нидерландия терма жамоасининг Евро-2024 саралашида Франциядан учралган шармандали мағлубиятини (0:4) изоҳлади.
“Биз рақибга гол уриши учун имкон бердик ва ўз вазиятимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Қандайдир бир ярим дақиқа ичида гол ўтказиб юборсангиз, бу унчалик яхши ҳолат эмас.
Биринчи бўлимда бизда ҳам имкониятлар бўлди, лекин биз французларга ўзлари хоҳлагандек ўйнашига имкон бердик”, - деди нидерландиялик футболчи.
Маълумот учун, Нидерландия терма жамоаси саралашнинг 2-тури доирасида навбатдаги учрашувиди 27 март куни Гибралтарга қарши ўтказади.
Фикрлар