Асосий мазмунга ўтиш

Вейналдум: “Ливерпуль” келаси мавсумда ЕЧЛни ютишга ҳаракат қилади

Akramov
Изоҳлар: 0

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум “Реал”га қарши (1:3) кечган ЕЧЛ финалидан кейин ўз фикрларини айтди.

“Финалда мағлуб бўлиш қийин ва аламли, фақатгина Салоҳ учун эмас, балки ҳаммамиз учун ва мухлислар учун ҳам. Аслида ёмон ўйин кўрсатмадик. Аммо хатоларни ўйин давомида тўғирлаш қийин.

Шунга қарамай, мағлубият бизни синдиришига, ишончимизни йўқ қилишига йўл қўймаслигимиз керак. “Ливерпуль” бугунги ўйиндан керакли хулосалар чиқариб, келаси мавсумда ЕЧЛни ютишга ҳаракат қилиши керак”, – деди Вейналдум.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ