VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Илк кунги баҳсларда 5 нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақаси бошланади.
Бироздан сўнг старт оладиган илк кунги саралаш беллашувларида эркаклар -60, -66, -73 кг, аёллар эса -48, -52, -57 ва -63 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади. Бугун терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси мусобақа медаллари учун баҳсларга киришади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Зейд Райчин (Жибути);
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Абдуллоҳ Ҳаммад (Саудия Арабистони);
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Сила Эрсин (Туркия);
-52 кг: Муҳайё Ахматова – Селин Баба (Камерун)/Залика Ҳассан (Нигер);
-57 кг: Шукуржон Аминова – Сондос Алшариф (Саудия Арабистони)/Эриса Браҳимай (Албания);
Маълумот учун, 2022 йил Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган В Ислом Бирдамлиги ўйинларида дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан дунёнинг 56 иштирокчи давлати орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар