Видаль

"Барселона" марказий ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клуб таркибини ўтган йил ёз ойида 18 миллион евро эвазига келиб тўлдирган ва унинг шартномаси 2021 йилгача амал қилади, аммо испан нашрлари футболчи "Камп-Ноу"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатишмоқда.

Чили терма жамоаси фаҳрий футболчиси кам ўйин амалиётидан норози ва буларнинг барчасига "Интер" томонидан бўлаётган қизиқиш сабаб бўлмоқда.

32-ёшли Видаль жорий мавсумда барча турнирларда "Барселона" сафида 8 ўйинда майдонга тушган ва 2 гол ва 1 голлик узатма муаллифи бўлган. 8 ўйинда умумий 209 дақиқа ҳаракат қилган.