Видаль “Ювентус”га қайтишни истамоқда
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль яна "Ювентус"га қайтишни истамоқда.

Берилгант маълумотларга кўра чилилик 31 ёшли футболчи алақачон ўзининг бу истагини агентига айтган. Айтиш лозимки, унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Видаль “Ювентус” сафида 2011-2015 йилларда тўп сурган ва 4 карра Италия чемпионлигини қўлга киритган.