Видалнинг жаҳли чиқди
Ads

Чилилик футболчи асосий таркибда ўйнамаётганига ҳайрон қолмоқда. "Тоттенхэм"га қарши ўйин эса бундай ҳайронгарчиликларнинг навбатдагиси бўлди.

Видаль мазкур учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушишига ишонган ва дўстларига ҳам бу ҳақда хабар берган эди, аммо ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида ўйинга қўшилди холос.

Хавбек "Барселона"га ўтаётганида асосий таркибда майдонга тушишига ишончи комил эди ва шу боис "Интер" таклифини рад этган эди. Каталон клуби раҳбарияти ҳам у жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлишига ишонтиришган эди.

Видаль тиззасидан олган жароҳати унга ҳалал бермаслигини иддао қилмоқда. Мураббийлар штаби эса шуни баҳон қилишмоқда.

У ўз хоҳиш ва истакларини мураббий ва агентига айтиб улгурган ва сан-манга бормоқчи эмас. Маълумот учун, 31 ёшли футболчи "Барселона"га келганидан буён бирорта учрашувда 90 дақиқа ўйнамади.