Видео: "Локомотив" — "Металлург" 1:1

 

Ўзбекистон Суперлигаси 2-турида “Локомотив” ва “Металлург” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Диёржон Туропов ўзининг аниқ зарбаси билан гол киритиб, ҳисобни очган эди. 75-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Павел Пуришкин бош билан зарба йўллаб, Маъмур Икромов дарвозасини ишғол этишга эришди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, амалдаги чемпион – “Локомотив” ўз майдонида очко йўқотди. Қуйида учрашувнинг видеошарҳини томоша қилиш мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!