Видич яна
Ads

Яқин ўтмишнинг машҳур ҳимоячиларидан бири Неманья Видич яна "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин.

The Metro нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли сербиялик мутахассис “қизил иблислар”нинг ёшлар жамоасини бошқариши мумкин. Таъкидлаш керакки, айни дамда МЮнинг U-23 жамоасини Рики Сбрагия бошқариб келмоқда.

Маълумот учун, Видич "Манчестер Юнайтед" сафида 2006-2014 йилларда тўп сурган  ва 300та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришган.