“Виктор Банников”. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркияни мағлуб этди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Виктор Банников” халқаро турнирида Туркия вакилларига қарши баҳс олиб борди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида Муроджон Комилов ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг бошига келиб Муҳаммет Aли Ўзбашкижи мувозанатни тиклади, 1:1. Орадан 5 дақиқа ўтиб Искандар Солиев турклар дарвозасини ишғол қилди, 2:1. Шундан кейин Aзизбек Усмоновнинг голи эвазига ҳисоб мустаҳкамланганди, бироқ 82-дақиқада Эмирҳан Каяр орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, 3:2. Ўйин шу ҳисоб билан якунланди.
“Виктор Банников” халқаро хотира турнири
“Б” гуруҳи | 3-тур
Ўзбекистон 3:2 Туркия
Голлар: Муроджон Комилов 31, Муҳаммет Aли Ўзбашкижи 48, Искандар Солиев 53, Aзизбек Усмонов 70, Эмирҳан Каяр 82.
Вакилларимиз кейинги учрашувни Белоруссияга қарши ўтказади. Ўйин эртага Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.
Фикрлар