Виктор Дьёкереш: “Тўртта жавобсиз гол – бу ўйинни жуда яхши ўтказганимиздан далолат”
"Арсенал" форварди Виктор Дьёкереш Чемпионлар лигаси 3-турида "Атлетико" устидан қозонилган йирик (4:0) ғалабани баҳолади. Ушбу учрашувда швециялик ҳужумчи дубль қайд этди.
"Ўйинни жуда яхши бошладик ва шу даражани бутун беллашув давомида сақлаб турдик. Албатта, рақиб ҳам маълум вазиятларда хавфли бўлди, лекин умумий ҳолатда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Тўртта жавобсиз гол урганимиз - ўйинни қай даражада яхши ўтказганимизни кўрсатиб турибди.
Биз ҳар доим олға интилган ҳолда ҳаракат қиламиз. Ҳимояда ҳам ҳаммаси жойида, ҳужумда эса имконият яратсак, уни амалга оширишда жуда кучли эканимизга ишонаман. Бугун барчамиз ўз ишимизни жуда яхши бажардик.

Иккала голим ҳам чиройли чиқди! Биринчи гол пайтида озгина офсайддаманми, деб иккиландим. Шунинг учун ҳам иккинчи голдан кейин ҳис-туйғуларим анча кучли бўлди", — дея таъриф бериб ўтди лондонликлар форварди.



Comments