Виктор Жалилов эртага Андижонга келади ва ўз ишини бошлайди
Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ мамлакатимизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири ҳисобланган Виктор Жалилов "Андижон" клубида спорт директори сифатида фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Берилган маълумотларга қараганда 66 ёшли мутахассис эртага Андижонга келади ва ўзининг иш фаолиятини бошлайди. Эртага шунингдек Виктор Жалилов иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун,  Виктор Романович мураббий сифатида «Навбаҳор», «Машъал», «Пахтакор» сингари мамлакатимизнинг номдор жамоаларини бошқариб, сезиларли ютуқларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" бош мураббийи Элдор Сакаевга шунингдек бош мураббий ёрдамчиси сифатида яна бир таниқли мутахассис Амет Мемет яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Ўз вақтида маълум муддат бош мураббий сифатида «Андижон»ни бошқарган Амет Абдуллаевич эндиликда катта мураббий лавозимида фаолият юритадиган бўлди. Бир неча йиллардан буён, Украинада истиқомат қилиб келаётган Мемет ҳозирда «Андижон»га юқори савиядаги легионерларни жалб этиш юзасидан иш олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Тез кунларда Амет Мемет ҳам Андижонга ташриф буюради.