Виктор Карпенко: "Йигитларга қойил!"
“Локомотив” – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан кейин “Қалдирғочлар” устози Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Деярли бир бўлимдан ошиқроқ вақт мобайнида 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш осон эмас. Йигитларга қойил! Характер кўрсатишди. Ҳатто бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам майдонда мезбонлардан яхшироқ кўриндик. Хавфли вазиятлар юзага келтира олдик. Голимиз инобатга олинмади. Футболчиларимда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Бу ўйин учун уларга миннатдорлик билдираман! Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман! Яхши ўйнаб натижага эриша олмаслик албатта алам қилади.
Иккинчи давранинг илк ўйинида гол ура олмадик. Кейин “Қизилқум”га гол урдик, аммо рақибдан очко олиш тортиб олиш насиб қилмади. Бугун гол ура олдик, бироқ ҳисобга олинмади. Лекин ўз ҳисобимизга бир очко ёзиб қўйдик. Умид қиламанки, “Локомотив”га қарши кубок учрашувида ғалаба қозонамиз.
Кубок ўйини доим қизиқарли кечган. Чунки бир учрашувдан иборат бу каби ўйинларда қайсидир томон ғалаба қозониши шарт. Рақибимиз “Локомотив”. Йигитлар бугун бу рақибга қарши ўйнаб кўришди. Ўйлайманки, биз жангга тайёрмиз!
“Бунёдкор” матбуот хизмати.
Фикрлар