Виктор Кумиков “Динамо” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди
Ads

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида тўхталди. Бу ҳақда “Динамо” расмий сайти хабар бермоқда.

- Сўнгги ўйинларда натижамиз яхши бўлмаяпти, қанақадир қора чизиқдан чиқа олмаяпмиз. Жуда кўп имкониятлар яратаяпмиз, аммо имкониятдан фойдалана олмаяпмиз. Ўтган турда «Нефтчи» билан ўйинда ҳам 4 та яккама-якка вазиятдан фойдалана олмадик, бугун ҳам яхши имкониятларни голга айлантира олмадик. Гол урмаганингдан кейин ҳаттоки дурангдан ҳам умид қилиш қийин. Шу боис бугун ҳақоний мағлуб бўлдик. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

«Нефтчи» ярим йилдан буён ғалаба қозона олмаётганди, ўтган турда бизни мағлуб этди. Худди шундай «Динамо» ҳам ярим йил ўтиб, айнан бизни мағлуб этди. Хатолар устида ишлаб, вазиятни ўзгартиришимиз шарт. «Динамо» савия борасида биздан кучли бўлмасада, улар иштиёқ, курашувчанлик эвазига бизни мағлуб этишди деб ўйлайман, - дейди Виктор Балютович.