Виктор Кумиков: Қосимов тўғри айтган экан

  • 27 May 08:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Пепси Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Tecno

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Виктор Кумиков ҳам иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтид.

“Миржалол Қосимов Наманганда ҳатто Бразилия терма жамоасига ҳам осон бўлмайди деб айтганди. У тўғри айтган экан. Бу “Навбаҳор” жамоасини яхшилиги билан эмас балки бошқа сабаб билан боғлиқ. Натижадан қандай қилиб қониқиш ҳосил қилишим мумкин. Футбол контакт спорт тури саналади. Мавсум бошида ана шундай тарзда тўп суришга рухсат берилишини айтишганди. Бугун эса бир томонга бунга рухсат берилди, иккинчи томонга эса йўқ. Ҳакам кўп хуштак чалди. Бир сўз билан айтганда бошқача қоида асосида ўйин бўлди. Жамоа қандай тарзда тўп суришидан қатъий назар ҳаққоний тарзда ғалаба қозониши лозим. Бугунги учрашув мен учун сўнггиси бўладими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Чинданам шундай бўлса кетаман. Буни ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ”, - дейди Кумиков.

Comments

You must be logged in to commet!