Виктор Кумиков Қозоғистон чемпионатидаги янги мавсумни омадсиз бошлади
Қозоғистонда ҳам янги футбол мавсуми бошланди. Қозоқ премьер-лигасида ўзбек футболига яхши таниш бўлган футбол кишилари ишлашмоқда.
Жумладан, ўтган йили “Андижон”ни про лигадан Суперлигага олиб чиққан россиялик мутахассис Виктор Кумиков “Қайсар” бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан хабардорсиз.
Виктор Балютович янги клубидаги дебют ўйинини ўз майдонида “Қизил-Жар”га қарши ўтказди. Рафаэл Сабино дос Сантоснинг 18-дақиқада киритган голи “Қизил-Жар”га сафарда ўта муҳим ғалабани келтирди.
Шу тариқа, Виктор Кумиков “Қайсар” клубидаги дебютини мағлубият билан бошлади. Дарвоқе, “Қайсар” сафида “Андижон”нинг собиқ легионерлари – Василий Совпел ва Горон Милойко ўйинни тўлиқ ўтказдилар.
Фикрлар